Халқимизда “Ўт балосидан, сув балосидан асрасин!”, дея бежиз айтилмаган. Фалокат оёқ остида, озгина эҳтиётсизлик ҳам кўнгилсиз ҳодисаларни юзага келтириши табиий.

Бугун ярим тунда Наманган вилоятининг Чортоқ тумани марказида жойлашган бозор ҳудудида йирик ёнғин ҳодисаси содир бўлди. 2023 йил 5 август куни соат 03:39 да Чортоқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг “101” қисқа рақамига тумандаги Наманган маҳалласи, “Мустақиллик шоҳ” кўчасида жойлашган “Chortoq tourist trade center” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида очиқ савдо расталарида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари, капитан Қаҳрамон Сатторовнинг ЎзА мухбирига хабар беришича, ФВБ ёнғин қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, атроф ўраб олинди. Натижада ёнғин соат 04-20да ўчирилди.

Ёнғин туфайли 34 та очиқ раста ҳамда 5 та ёпиқ дўконнинг 250 кв. метр жойи, дўкон ички қисмида бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган. Қутқарувчилар томонидан бозорнинг 4 минг кв. мeтр қисми сақлаб қолинди.

Хайриятким, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар кузатилмади.

Айни вақтда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари юз берган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабларини аниқлаш юзасидан терговга қадар суруштирув ишларини олиб бормоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Намангандаги Чортоқ бозорида йирик ёнғин юз берди