Наманганда туризм мавсуми бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида туризм мавсуми бошланган айни дамда Туркия давлатидан 15 нафар сайёҳ ташриф буюрди.
Меҳмонларни вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуритдинов кутиб олиб, уларга Наманганнинг бой тарихи ва маданий мероси ҳақида сўзлаб берди. Сайёҳлар вилоятнинг энг диққатга сазовор жойларига ташриф буюрди. Хусусан, “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳи, “Афсоналар водийси” тематик парки, “Ахсикент” археология парки, Наманганни “Гуллар шаҳри” сифатида дунёга танитган энг машҳур жойлардан бири бўлган гул бозори, драма театри кабиларга саёҳат ташкил этилди.
Наманганнинг сўлим табиати, тарихи ва меҳмондўст халқи, миллий таомлари айниқса, меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Сайёҳлар 64-Халқаро гуллар фестивалида Наманганга яна ташриф буюриш ниятида эканлигини билдирди.
[gallery-22450]
Вилоятда туризмни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва сайёҳлар оқимининг тобора ортиши ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бирга, уни халқаро майдондаги нуфузини ҳам мустаҳкамлаб бораётгани билан аҳамиятли.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА