Наманганда картинг бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати финали ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши томонидан тасдиқланган 2026 йилги спорт тадбирлари режасига мувофиқ картинг бўйича ёшлар ўртасида очиқ Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи ўтказилди.
Учқўрғон туманидаги картадромда 3–5 апрель кунлари бўлиб ўтган мусобақада Қирғизистон ва Тожикистон республикалари, шунингдек, юртимизнинг турли ҳудудларидан жами 85 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Иштирокчилар МИКРО, МИНИ, СУПЕРМИНИ, OK-JUNIOR, ПАТРИОТ, КФ, KZ ва Т-4 ПАТРИОТ синфлари бўйича баҳс олиб борди.
Якуний натижаларга кўра, жамоалар ўртасида 1-ўринни Тошкент шаҳри, 2-ўринни Наманган вилояти ва 3-ўринни Тошкент вилояти эгаллади.
[gallery-28582]
Ғолибларни тақдирлаш маросимида мутасадди ташкилотлар вакиллари, спортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳотам МАМАДАДИЕВ (сурат), ЎзА