ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамоат транспортини ривожлантириш ва йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш бўйича мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида Наманган шаҳар ҳокими А. Отахўжаев Хитой давлатининг автобус, электробус ҳамда маиший техникалар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Хитойнинг “Geely New Energy Commercial Vehicle Group” компанияси автобус ва электробус каби жамоат транспортларини олиб кириш ҳамда “New Kinpo Group” компанияси томонидан Наманганда электротехника воситалари ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. 

[gallery-15787]

– Электробус шаҳримиз учун жуда зарур, - деди шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев. – Дастлаб келтириладиган 10 та электробусни марказий кўчаларимизга йўналишлар бўйича тажриба сифатида қатновини йўлга қўямиз. 

Самимий руҳда ўтган учрашувда компания вакиллари энергия тежамкор, атроф-муҳит ва экологияга зарарсиз бўлган техникаларни кўпайтириш, ишлаб чиқаришда ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда электробус қатнови йўлга қўйилади