ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод туманида жойлашган замонавий велотрек мажмуасида велоспортнинг трек йўналиши бўйича “Silk Way Namangan” халқаро мусобақаси бошланди.

Мазкур нуфузли мусобақада вакилларимиз билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон, Россия, Беларусь ҳамда Латвия давлатларидан 112 нафар спортчи иштирок этмоқда. Улар 54 та медаль жамланмаси учун кураш олиб борадилар.

[gallery-23232]

Спорт тадбирида Халқаро Велосипедчилар Иттифоқи (UCI)нинг расмий вакили, техник делегат сифатида эронлик Нассери Хоррам Мажид Ҳашем иштирок этмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибидан жами 40 нафар (20 нафардан эркак ва аёл) спортчи халқаро мусобақада ўз маҳоратини намойиш этмоқда.

Мусобақа 10 майга қадар давом этади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда бошланган халқаро мусобақада 10 та давлат велоспортчилари беллашмоқда