ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан одам савдосига қарши курашиш доирасида тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Уйчи туманида яшовчи 31 ёшли аёл 2020 йил июнь ойида туғилган ўғил фарзандини 4700 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, 2020 йилнинг январь ойида кам таъминланган оилалар учун қурилган кўп қаватли уйдан ушбу аёлга кредит асосида 2-хонали уй берилган бўлиб, унинг бошланғич тўлови давлат ҳисобидан тўлаб берилган.
Шунингдек, пандемия даврида унинг ҳолидан хабар олиниб, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан 1 миллион 800 минг сўм берилган ҳамда 3 маротаба (охирги марта жорий йилнинг 3 февраль куни) озиқ-овқат маҳсулотлари билан ёрдам кўрсатилган.