Кимдир фарзандга зор бўлса, баъзи қабиҳ кишилар ўз манфаати йўлида боласидан воч кечишга ҳам тайёр.

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи 32 ёшли аёл ҳали туғилмаган, беш ойлик боласини 1 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган пайтида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан қўлга олинди. 

Ҳомиладор аёлнинг уч нафар фарзанди бўлиб, тўртинчи болани дунёга келтиришни истамаган. Кейинчалик у ушбу туғилажак зурриёдини сотиш эвазига даромад топиш илинжида бўлиб, туғилажак фарзандини сотиб олиши учун ўзи яшайдиган тумандан талабгор топади. Бунинг эвазига эса бир хонали уй олиб беришини талаб қилган. 

Бола олмоқчи бўлган фуқаро уй олиб бериш учун моддий имкониятлари чекланганини айтиб, ушбу талабни рад этган. Кейинчалик бола 1000 АҚШ долларига баҳоланган. Аёл туғилажак боласига 500 доллар пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда туғилажак фарзандини пуллашга уринган аёл қўлга олинди