ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган давлат техника университети талабалари учун Янги Наманган туманида қурилган 1000 ўринли замонавий ётоқхона тантанали равишда фойдаланишга топширилди. 

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ўз чиқишида йиғилганларни яқинлашиб келаётган айём — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклаб, мазкур бино байрамга муносиб тўёна бўлганини таъкидлади.

Ётоқхонани қисқа муддатда сифатли қуриб битказган «Нифрит Импекс» МЧЖ жамоасининг меҳнати эътироф этилди. Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар талабалар турар-жойида яратилган шароитлар билан танишди.

[gallery-25493]

Ислом Каримов кўчасида барпо этилган 12 қаватли иншоот давлат-хусусий шериклик асосида қурилди. Лойиҳага кўра, 1 ва 2 қаватларда хусусий мактаб жойлашиб, ёшлар учун замонавий таълим имкониятлари яратилди. Юқори қаватлар эса талабалар учун қулай ва хавфсиз хонадонлардан иборат.

Янги ётоқхона талабаларнинг таълим олиш самарадорлигини ошириш, тўгаракларда машғул бўлиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча имкониятлар яратилгани, хоналардаги маиший шароитлар меҳмонхоналардан қолишмаслиги, уларни маданий-маърифий ҳаётини бойитиш ҳамда замонавий шароитларда яшашини таъминлашга хизмат қилади деб таъкидланди.

Якунда вилоят ҳокими университет талаба-ёшлари билан самимий мулоқотда бўлди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда 1000 ўринли талабалар ётоқхонаси фойдаланишга топширилди