Ўзбекистоннинг яқин стратегик шерикларидан бири ҳисобланган Корея Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик нафақат иқтисодий, сиёсий, балки маданий соҳада ҳам тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Дўстлик алоқаларининг самарасида шу йилнинг май-июнь ойларида Наманган шаҳрида ўтказилган 63-Халқаро гуллар фестивалига ташриф буюрган кореялик санъат усталари миллий-бадиий дастур намойиш қилишганди. Ташриф доирасида Наманган ва Буйео Гун вилоятлари ўртасида маданий ҳамкорлик меморандум имзоланган эди. 

Мазкур ҳамкорлик доирасида икки юрт шеърияти умумлаштириб, “Шеърият ҳиди” номи билан китоб ҳолида нашр қилинди. Китоб саҳифаларидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуров, серқирра ижодкорлар, маърифат тарғиботчилари Шокиржон Бойхонов ва Маъсудахон Қирғизова кабиларнинг ижод маҳсуллари жой олганди. 

Наманган вилояти мусиқали драма театри жамоаси яқинда Жанубий Кореяда ижодий сафарда бўлиб қайтди. Ижодкорларимиз ташриф давомида Корея Республикасининг “70-Beakje” халқаро фестивалида иштирок этди. Санъаткорларимиз томонидан ижро этилган “О ялли, ялли”, “Наманганнинг олмаси” тароналари, миллий лапарлар, “Янги Наманган тановари”, “Дўппи”, “Фарғона рубоийси”, “Сайранг, булбулим”, “Бугун байрам” қўшиқлари ҳамда “Майсаранинг иши”, “Боғбон қиз” спектаклларидан намойиш этилган парчалар, доира ва карнай-сурнай садолари минглаб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлди. 

– Ҳар бир гастроль фикр алмашув, ижодий ҳамкорликдир. Бу борада театримиз ҳам спектакл ва бадиий дастурларини дунё миқёсида намойиш этиб келмоқда, – дейди Наманган вилояти мусиқали драма театри директори Нозимжон Тошпўлатов. – Шундай ижодий учрашувларни жорий йилда Озарбайжон ҳамда Қирғиз Республикасида ҳам ўтказган эдик. Ижодий ҳамкорликларимиз жамоамизга янгича кўтаринкилик ва ижодий руҳ бағишлайди. Биз кореялик ҳамкасбларимиз билан икки тарафлама ижодий алоқаларни янада кенгайтириш, репертуарларимизни янги спектакллар билан бойитиш борасида аниқ режаларни белгилаб олдик. 

Наманган театр жамоаси сафар давомида Кореянинг тарихий жойларига саёҳат ҳам қилди. Шунингдек, “Bueso” театри билан ижодий кеча ташкил этилди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган театри жамоаси дунё кезмоқда