Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан олинган тест натижаларига кўра, жорий йилнинг 22 май куни Наманган Давлат университетининг бир нафар ўқитувчисида "Covid-19" инфекцияси қайд этилганлиги аниқланди.
Айни вақтда ушбу беморнинг саломатлиги, шифокорлар назорати остига олинган.
Касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида университетда ўқув жараёнлари икки ҳафта муддатга, яъни 2021 йилнинг 6 июнь санасига қадар тўхтатилиб, таълим жараёнлари масофавий шаклда ташкил этилади.
Университетда ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича зарурий шароитлар яратилган бўлиб, дарс жараёнлари "Zoom" видеоалоқа дастури орқали белгиланган онлайн дарс жадвали асосида ўтилади.
ЎзА