ГФРнинг СИга асосланган янги дронлари халқаро қонунларга зидми?
Германия Қуролли кучлари – Бундесвер учун ишлаб чиқарилаётган янги сунъий интеллектга асосланган дронлар халқаро гуманитар қонунларга зид келиши мумкин, деб ёзган “Süddeutsche Zeitung” газетаси Бундестаг эксперт комиссияси хулосасига таяниб.
– Бундестаг илмий хизмати мутахассислари Бундесвернинг СИ томонидан бошқариладиган, тўлиқ инсон назорати остида бўлмаган шаҳид дронларидан фойдаланиши билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий нуқтаи назардан жиддий саволлар борлигини қайд этмоқда, – дейилган ҳисоботда.
Мутахассислар фикрича, бундай учувчисиз учоқлар тўлиқ автоном ишлайди, инсон фақат учириш ва йўналтирилиш жараёнини назорат қила олади. Яъни, вазият тўсатдан ўзгариши кўп қурбонларга олиб келиши ҳам мумкин.
Бундесвер “Helsing”, “Stark” ва “Rheinmetall” концернларидан шунга ўхшаш ҳарбий техникани фаол равишда сотиб олмоқда. Мазкур воситалар асосан Литвада жойлашган 45-танк бригадасини жиҳозлашга мўлжалланган.
Сўнгги йилларда Россия ғарбий чегараси бўйлаб НАТО мисли кўрилмаган даражада фаоллашаётганини таъкидлаб келади. Иттифоқ ўз ташаббусини кенгайтириб, бу саъй-ҳаракатни “тўхтатувчи” дея таърифламоқда. Москва Альянснинг кўҳна қитъадаги кучларини кўпайтиришидан бир неча бор хавотир билдирган.
С.Раҳимов, ЎзА