Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган айрим хорижий ва тўлиқ давлат таъминотидаги талабалар қишки таътилни талабалар турар жойида ўтказмоқда.

Навоий давлат педагогика институтида Туркманистон, Туркия ва Қозоғистон давлатларидан келган 13 нафар хорижлик талаба таҳсил олади. Айни пайтда туркманистонлик талабалар пандемия сабаб қишки таътилни ўзлари таҳсил олаётган институтнинг талабалар турар жойида ўтказмоқда

Ширин Аннаева Туркманистоннинг Лебап вилоятидан. У 2017-2021 йилларда Навоий давлат педагогика институтининг тарих факультетини тамомлаб, жорий йилда педагогика назарияси ва тарих йўналишида магистратуранинг 1-босқичига қабул қилинган.

– Бу ерда биз, хорижлик талабалар учун барча шароитлар яратиб берилган, – дейди Ширин Аннаева. – Охирги маротаба 2019 йилда пандемия эълон қилинишидан олдинроқ Ватанимга – ота-онам олдига бориб келган эдим. Ҳозирда магистратурада ўқиш билан бирга тарих факультетида иш юритувчи бўлиб ишлаяпман. Онам асли Бўстонлиқдан. Мазкур олийгоҳни танлашимга тоғам сабабчи бўлган. Талабалик давримда бу олийгоҳни танлаб адашмаганимга ишонч ҳосил қилдим. Навоий мен ўйлаганимданда чиройли ва одамлари меҳмондўст шаҳар. Ҳеч ким мени хорижлик талаба демайди. Туркманистонданман, десам ҳам ишонишмайди, ҳаттоки айрим вақтлари уларни ишонтириш учун паспортимни кўрсатишга тўғри келган. Бугунги кунда хорижлик талабалар таътилни кўнгилдагидек ўтказишига кўмаклашиш мақсадида институт ректорати томонидан турли тадбирлар, вилоятнинг тарихий ва диққатга молик жойларига саёҳатлар ташкил этилмоқда.

– Мен ҳам Туркманистоннинг Ледап вилоятиданман, – дейди яна бир талаба Алишер Сапаров. – Мазкур институтнинг жисмоний маданият факультети 4-курс талабасиман. Талабалар турар жойида яшаймиз. Спорт билан шуғулланишимиз учун спорт зали, мутолаа учун кутубхонамиз бор. Навбатчи тиббиёт ходимлари саломатлигимиздан бохабар. Навоийда жуда кўплаб дўстлар орттирганман. Бўш вақтларимда улар оилаларига таклиф қилишади. Дўстларимнинг оилалари билан қадрдон бўлиб кетганмиз. Ўзимни аввалдан бу ерда яшаётгандек ҳис қиламан.

Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари Яшин Душанов ва ОТМ ректори Баҳодир Собиров талабалар турар жойида истиқомат қилаётган хорижлик талабалар ҳолидан хабар олди. Улар билан суҳбатлашиб, талабаларнинг таклиф-мулоҳазаларини эшитишди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мутасаддилар талабалар турар жойидаги шароитлар билан танишди