Мундиалда терма жамоалар таркиби 26 нафардан ошмайди
Жорий йилнинг 11 июнидан 19 июль санасигача АҚШ, Канада ва Мексика давлатларида футбол бўйича навбатдаги Жаҳон чемпионати ўтказилади.
ФИФА маълумотига кўра, ушбу мундиалда иштирок этадиган жамоалар таркибидаги ўйинчилар сони 26 нафарни ташкил этиши белгиланди. Терма жамоалар якуний қайдномаларини 30 майга қадар тақдим этишлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Футболчиларимиз Фабио Каннаваро қўл остида “K” гуруҳида Португалия, Колумбия ва плей-офф ғолиби билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА