Мамлакатимизда мулк дахлсиз бўлиб, барча ўз бойликларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқига эга. Кўчмас мулклар ҳам давлат рўйхатидан ўтказилсагина юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалик ҳуқуқлари юзага келади.

Айни пайтда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси бу борада аҳолига ўнга яқин давлат хизмати кўрсатмоқда. Тизимга оид хизматларни кўрсатиш электрон тарзда амалга оширилиб, бунда ҳар бир мурожаат давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда қабул қилиниб, ижроси таъминланаётир.  

Жорий йилнинг ўтган даврида Сурхондарё вилоятида кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини шакллантириш учун жисмоний ва юридик шахслардан 28 минг 875 ариза тушган. Шундан 613 тасини ҳуқуқий ҳужжатларнинг асли тақдим этилмагани учун давлат хизматлари маркази бекор қилган. 8 минг 677 таси низоли ҳолатлар борлиги, ҳудуди қишлоқ хўжалиги сувли ер майдонида тургани, олди-сотди шартномада манзил нотўғри кўрсатилгани сабабли рад этилган. 484 тасига техник ходим тайинланиб, 275 тасининг тўлови кутилмоқда. 18 минг 826 та ер участкаси ва кўчмас мулкка кадастр паспорти тайёрланган.  

Кадастр агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Беҳруз Сафаровнинг ЎзАга маълум қилишича, йилнинг ўтган даврида кадастр ҳужжатини тайёрлаш юзасидан энг кўп мурожаат воҳанинг Термиз шаҳри аҳолисидан келиб тушган. Шу кунгача 5 минг 104 та мурожаатнинг 3 минг 877 таси ижобий ҳал этилиб, ер участкаси ва кўчмас мулкларга кадастр паспорти тайёрлаб берилган.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мулкингизда эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр паспорти борми?