Бу Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тадбирда ўтган ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қонунчиликдаги янгиликлар, аҳолига яратиб берилаётган имкониятлар хусусида маълумот берилди.  

Мутахассислар давлатимиз раҳбарининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини батафсил тушунтирди.    

Қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади.  

2024 йил 1 майдан протез мосламалари ва реабилитация воситалари  хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади.  

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва  реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида  белгиланади.  

Ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади.  

2024 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябргача эса республиканинг барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилади. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ногиронлар жамияти ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий-ҳуқуқий ахборот маркази мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда берилган  саволларга мутахассислар батафсил жавоб берди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳтож шахслар протез мосламалари билан ваучер асосида таъминланади