Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 32-мактабда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбири, таниқли фоторассом Алимурод Мамадаминовнинг мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб, “Қонимдасан, спорт” номли шахсий фотокўргазмаси ўз ишини бошлади.

Кўргазма Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент Фотосуратлар уйи, Жарқўрғон тумани ҳокимлиги ва Сурхондарё вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Кўргазманинг тантанали очилишида Жарқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Анвар Ражапов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фахрий профессори Абдуғани Жумаев, Ҳаким ат- Термизий хотирасига бағишлаю ўтказилган биринчи халқаро кураш мусобақаси ғолиби, спорт устаси Рустам Эргашев, 2008 йил Пекинда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори, мутлоқ вазн тоифасида жаҳон чемпиони, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” унвони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Абдулла Тангриев ва бошқалар мамлакатимизда кейинги йилларда спортни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида гапирди. Олимпия ўйинлари ва бошқа нуфузли жаҳон мусобақаларида спортнинг турли йўналишларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилаётган ёшларимиз мамлакатимиз довруғини дунёга кенг тараннум этаётгани хусусида фикр юритилди. Жонкуяр фотожурналистнинг ўзи туғилиб ўсган юртда ташкил этган мазкур фотокўргазмаси ҳам ёш авлоднинг спортга қизиқиш ва интилишини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди. 

Алимурод Мамадаминов (Муҳаммад АМИН) мамлакатимиз ва хорижда ўтказиладиган турли нуфузли анжуманлар, фестиваллар, спорт мусобақалари, кўргазмалардан тайёрлаган фоторепортаж ва фотолавҳалари билан танилган фидойи, нигоҳи ўткир фотожурналист. 

Фотокўргазмадан ўрин олган юздан ортиқ ноёб суратларда машҳур спортчиларимиз ҳаёти, уларнинг жаҳон ҳамда халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари юксак маҳорат билан акс эттирилган. -

-Кўргазмадан жой олган ҳар бир суратда чуқур маъно бор,--дейди Ўзбекистон Республикаси антитеррористик кураш "Ватан" фахрийлар фонди бўлим бошлиғи Ботир Содиқов. -- Ҳар бир суратда ўз кучига ишонган ва Ўзбекистон шаъни учун майдонга тушган спортчиларимиз жасорати юксак маҳорат билан очиб берилган. Бу лаҳзаларни тарихга муҳрлаш эса ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун фотоижодкор касбини нафис саньат даражасида улуғлай олиши керак. Шу маьнода Алимурод Мамадаминов нафақат зўр фотожурналист, балки ана шундай юксак фазилат соҳиби ҳамдир. 

--Вилоятда тасвирий саньат кўргазмалари бўлиб туради, --дейди Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Сурхондарё вилоятидаги мухбири Баҳодир Дониёров.--Лекин мен бу кўргазма вилоят учун чин янгилик бўлди, десам адашмайман. 

[gallery-17468]

Яқин йилларда вилоятда фоторассомлар кўргазмаси ташкил этилганини кўрмагандим. Кўргазма ташаббускори билан Термизда ўтказилган нуфузли спорт мусобақаларида кўп учрашганман. Ишига меҳрини кўриб, фотожурналист бўлишга ҳавас ҳам қилганман. Бир сафар Термизда Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб, кураш бўйича ўтказилган халқаро мусобақада устоз ярим финал ўйинларини берилиб, тасвирга олаётганида тушлик бўлганини эслатдим. 

Раҳмат, кураш зўр бўлаяпти. Тушликсиз ишлайман, деди. Ушбу кўргазмани тажрибали фотоижодкорнинг узоқ-яқиндан келган ҳамкасблари, ҳамюртлари ва ёшларга кўп йиллик шарафли меҳнати ва изланишларининг ҳисоботи, десак ҳам бўлади. Барчада бой таассурот уйғотган фотокўргазмани Термиз шаҳрида ҳам намойиш этиш режалаштирилган. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад АМИНнинг шахсий фотокўргазмаси очилди