Пойтахтимиздаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси ҳудудида Мудофаа вазирлиги “Маънавият ва маданият департаменти” биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда  Мудофаа, Маданият вазирликлари раҳбарияти, турли идора ва жамоат ташкилотлари масъуллари, ижод аҳли ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.   

Тадбир иштирокчилари дастлаб янги бино ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, вазирликнинг ижодий муассасалари ва ахборот хизматида олиб борилаётган ишлар, “Турон” ҳарбий театри, “Армия студияси” павильони имкониятларини кўздан кечирди.

Мазкур иншоот 4 қаватдан иборат бўлиб, унинг биринчи ва иккинчи қаватида вазирлик “Маънавият ва маданият департаменти”, учинчи ва тўртинчи қаватида эса Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти фаолият олиб боради.   

Департамент мутлақ янги таркибий-штат тузилишида ташкил этилиб, унга Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли, Алоҳида кўргазмали-намунали ҳарбий оркестр, Қуролли Кучлар давлат музейи, “Турон” ҳарбий театри бириктирилди.  

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти  маълумотига кўра, жойлардаги 5 гарнизон Маънавият ва маърифат марказлари, 16 ҳарбий оркестр ҳамда 56 ҳарбий қисмнинг Маданият марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳам департамент зиммасига юклатилди.   

Замонавий талаб ва формат асосида ишга тушган муассасада 277 ўринга мўлжалланган катта анжуманлар зали, театр хоналари, ансамблнинг вокал, хор, балет ва созандалар гуруҳлари учун алоҳида репетиция хоналари ҳамда овоз ёзиш студияси барпо этилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Универсал анжуманлар залида нафақат анжуманлар, балки маънавий-маърифий тадбирлар, жонли ижродаги концерт дастурлари, театр томошалари намойиш этиш, ҳатто кинозал сифатида фойдаланиш учун ҳам барча зарур  шароитлар яратилди.   

Бинонинг 3- ва 4-қаватида Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти жойлашган бўлиб, у мудофаа соҳасидаги ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилишга, вазирлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга эътибор қаратади ҳамда армия ҳаётига оид маълумотларни аҳолига тезкор равишда етказиб боради.   

Департамент Ахборот-медиа ва “Ватанпарвар” бирлашган таҳририяти бошқармалари, Электрон оммавий ахборот воситалари ва Веб-ресурслар билан ишлаш ҳамда фаолиятни таъминлаш бўлим ва бўлинмаларини ўз ичига олади.   

Бугунги кунда Департамент томонидан давлат ва нодавлат телеканаллари билан ҳамкорликда ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги “Ўзбекистон армияси”, “Ватанпарвар”, “Армия спорти”, “Мен ҳарбий бўламан” кўрсатувлари, информацион дастурлар учун хабар ва лавҳалар, шунингдек, буюк аждодлар ва миллий қаҳрамонларимизни мадҳ етувчи видеоматериаллар доимий равишда тайёрланмоқда.   

Шу билан бирга, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимдаги янгилик ва хабарлар тезкор тайёрланиб, расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилмоқда. Фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш ва соҳадаги ахборотларни кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида республика ахборот агентликлари, электрон нашрлар ва блогерлар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган.   

Айни пайтда департамент фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида телеканаллар ва махсус лойиҳалар билан ишлаш хоналари, овоз ёзиш ва 7 та телемонтаж хоналари ҳамда 300 кв.метрга эга бўлган “Армия студияси” павильони ўз фаолиятини мунтазам давом эттирмоқда. Миллий армиямизнинг шонли тарихини акс эттираётган “Ватанпарвар” газетаси таҳририяти ҳам ушбу бинода юқори қулайликлар асосида иш олиб бормоқда.   

Тадбир “Ҳарбий хизматчиларда юксак ватанпарварлик, юртга фидойилик сифатларини юксалтиришда маданият ва санъатнинг ўрни” мавзусидаги илмий-амалий конференция билан давом этди.   

Конференцияни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг, соҳага бевосита алоқадор ташкилотлар раҳбарларининг “Ватан ҳимоячиларининг жанговар ва миллий руҳини оширишда маданият ва санъатнинг ўрни”, “Ёшларда миллий ўзликни англаш, Ватан тақдирига дахлдорлик ҳиссини юксалтиришда театрнинг роли”, “Ҳарбий жадидлар хотираси барҳаёт” каби бир қатор мавзулардаги маърузалари тингланди.   

– Соҳибқирон Aмир Темур бобомиз давлатни давлат даражасига кўтариш учун, аввало, аскарлар ва ҳарбий соҳага катта эътибор қаратгани тарихий манбалардан яхши маълум, – деди Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков. – Бобомизнинг ҳарб илмига оид қарашлари, ҳаётий ўгитлари ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайди. Сўнгги йилларда  Президентимиз, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар ҳарбий хизматчилар ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш каби эзгу мақсадларни ҳам қамраб олади. Бинобарин, биз ёшларимизнинг қандайдир тўқима ёки ўйлаб топилган образларга эргашиб эмас, айнан Жалолиддин Мангуберди, Aмир Темур сингари буюк тарих ёзган аждодларимизга ҳавас қилиб, улардек ҳақиқий ватанпарвар бўлиб камолга етишларини истаймиз. Таълим-тарбия жараёнида ҳам шунга интиламиз. Зеро, Қуролли Кучлар мамлакат чегараларини ҳимоя қилса, маданият инсон қалби ва онгини ҳимоя қилади.  

Анжуманда эътироф этилганидек, Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Ватан манзумаси” номли адабий-маърифий тадбир мамлакатимиз бўйлаб юксак савияда ташкил этилди.   

“Ватанпарварлик руҳидаги энг яхши видеоролик”, “Ватанпарварлик руҳидаги энг яхши қўшиқ” ҳамда “Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър” танловини ўтказиш юзасидан қўшма қарор қабул қилиниб, ушбу ижодий лойиҳа юксак савияда ўтказилди. Ҳар йили январь ва май ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида Қуролли Кучларимиз ташкил этилгани ва Ватан ҳимоячилари куни, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмоқда.   

Шу йил декабрь ойининг иккинчи ўн кунлигида “Мардлар қўриқлайди Ватанни!” ҳарбий-ватанпарварлик қўшиқлари кўрик-танловини ўтказиш режалаштирилган.   

Давлат театрларида айнан ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида 20 дан зиёд саҳна асарлари саҳналаштирилиб, доимий намойиш этилмоқда. Хусусан, “Aдолат фасли”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Офицерлар”, “Садоқат”, “Бурч”, “Мангу жасорат”, “Баҳодир”, “Чегарачи” каби спектаклларни томошабинлар илиқ кутиб олди. Давлат буюртмаси асосида “Тинчлик ортида”, “Ҳаёт”, “Тутқунлик”, “Мен террорчи эмасман”, “101-рейс”, “Ватан остонаси”, “Муҳаббат баҳори”, “Aёл қисмати” номли бадиий фильмлар тайёрланди.   

“Янги Ўзбекистон киносолномаси” туркумида “Янги Ўзбекистон лочинлари”, “Сени Ватан кутади”, “Замонавий ҳарбий институт” номли ҳужжатли фильмлар яратилди. “Ваъда” ҳамда “Довюраклар” номли сериаллар олинмоқда.   

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори асосида 2024 – 2027 йилларда “Тирик тарих” туркумида бир қатор тарихий, тарихий-биографик кинолойиҳалар яратилиши режалаштирилган. Унинг доирасида “Темурбеклар мактаби” номли бадиий фильм суратга олиниши кўзда тутилган.   

Тантанали тадбирда халқ ва армия бирдамлигини таъминлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда вазирлик қўшинларида маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган давлат ва жамоат ташкилотларининг бир гуруҳ вакиллари Мудофаа вазирлигининг эсдалик нишонлари билан тақдирланди.   

Тадбирнинг бадиий қисми Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли, Мудофаа вазирлиги “Импульс” ҳарбий ансамбли хонандалари ва хор жамоаси, шунингдек, вазирликнинг Алоҳида кўргазмали-намунали ҳарбий оркестри ижросидаги концерт дастурлари, Мудофаа вазирлиги “Турон” давлат ҳарбий театри томонидан саҳналаштирилган бетакрор мусиқий композиция намойишлари билан давом этди.   

Дарҳақиқат, “Маънавият ва маданият департаменти”нинг ташкил этилиши чин маънода Мудофаа вазирлиги тизимида аввал тарқоқ бўлган маданият ва санъат йўналишлари фаолиятини мувофиқлаштириб, уларни аниқ мақсад йўлида бирлаштирди.   

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов иштирок этди.   

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мудофаа вазирлигининг “Маънавият ва маданият департаменти” биноси фойдаланишга топширилди