Ватанимиз тарихидаги 24 сентябрь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1398 йил (бундан 627 йил олдин) – Ҳиндистон юришига отланган Амир Темур 24 сентябрь куни Синд дарёсидан Султон Жалолиддин Хоразмшоҳ Чингизхон билан жанг қилгандан сўнг 1221 йил 21 ноябрь куни кечиб ўтган еридан ўтди. У пайт дарёнинг чап соҳилидаги чўллар Жалолий чўли деб аталарди. Бу эса Амир Темурнинг ўзи Жалолиддин Хоразмшоҳнинг тарихи ва воқеаларидан хабардор эканлигидан, унинг даврида бу ерларда буюк Хоразмшоҳ ҳақида хотиралар тирик эканлигидан далолат беради.

1556 йил (бундан 469 йил олдин) – шайбонийлар сулоласидан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори Бароқхон (асл исми Наврўз Аҳмадхон) Самарқанддан чиқиб, Дарғом канали юқорисида жойлашган Работи Хожа мавзеига келади ва бу ерда катта базму жамшид уюштиради. У базмда меъёридан ортиқ шароб ичиш оқибатида оламдан кўз юмади. Самарқанд фузалолари унинг вафоти санасини “Ҳол мурда дар масти” сўзларидаги ҳарфлар билан белгилашган бўлса, Бухоро фозиллари “Хирмонсўз” сўзи ҳарфлари йиғиндисида вафоти санаси яширинганлигини қайд этишган. Чунки вафотидан бир йил олдин Наврўз Аҳмадхон Бухорога юриш қилиб, дон хирмонларига ўт қўйган эди. Ҳар иккала сўзлардаги ҳарфлар йиғиндиси абжад ҳисобида 963 (1556) санасини беради.

1867 йил (бундан 158 йил олдин) – Бухора амири Музаффарнинг Усмонийлар салтанатига юборган элчиси муфтий Мулла Муҳаммад Хўжа Порсо   амирнинг совға-саломлари ва махфий мактубини Султон Абдулазизга топширди. Амир мазкур элчини Россия империясига қарши мадад сўраб Усмоний хукмдор хузурига, яъни Истанбулга шу йилнинг ёзида юборган эди. Турк султони Бухоро амирлигига хайрихоҳ эканлигини билдирса-да, айни пайтда амалий ҳарбий ёрдам бера олмаслиги, тўп қуювчи ва ҳарбий маслаҳатчиларини юбориши мумкинлигмни билдирган, холос.

1910 йил (бундан 115 йил олдин) – Ўзбекистон халқ артисти Олим Хўжаев дунёга келди (вафоти 1977 йил). У ижоди давомида юздан ортиқ образлар яратди. 2002 йилда (вафотидан сўнг) “Буюк хизматлари учун ордени” билан мукофотланди.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Мунаввар қори Абдурашидхонов ўзи Тошкентда ташкил этган саккиз ойлик муаллимлар курси иқтисодий муаммоларга дуч келгач мажлис чақириб, унга Тошкентнинг йирик бойлари ва таъсири кучли инсонларини таклиф этди. Шу кунинг ўзида 45 кишидан каттагина пул тўпланди ва мажлис якунида янги бир жамоат ташкилоти “Муаллимлар жамияти” тузилганлиги эълон қилинди. Мазкур жамиятга биринчилардан бўлиб Муродхўжа Солиҳхўжаев, Рустамбек Юсуфбек ҳожи ўғли, Абдусомеъ Зиёбоев, Шокиржон Раҳимий, Абдулла Авлоний, Мунаввар қори Абдурашидхоновлар кирган эдилар.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Туркистон республикасининг янги Конституцияси қабул қилинди.

1973 йил (бундан 52 йил олдин) – Ўзбекистон адабиёти ва санъатига муносиб ҳисса қўшган шоира Зулфия, халқ артисти Тамара Хоним, Ҳалима Носирова, Сора Эшонтўраева, Галина Загурскаялар Халқлар дўстлиги ордени соҳиби бўлдилар.

1998 йил (бундан 27 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Жалолиддин Мангуберди хотирасини абадийлаштириш ва тарихий адолатни қарор топтириш мақсадида қабул қилинган ушбу қарорга мувофиқ буюк саркарданинг таваллуд тўйи 1999 йилда кенг миқёсда нишонланиши қайд этилди. 

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда бокс бўйича Осиё чемпионатини ўтказиш тўғрисида”ги қарори имзоланди. 

2012 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғирисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун 4 боб, 29 моддадан иборат.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур шаҳар ҳокимлиги Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан ташкил этилган.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чанг бўронларига қарши курашиш ва атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Нью-Йорк шаҳрида имзоланган қўшма коммюнике асосида Ўзбекистон билан Бурунди Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Муаллимлар жамияти”ни тузган жадидни биласизми?