Жорий йилнинг 23-26 июнь кунлари Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлган эди.

Тошкентда ўтган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, чорвачилик йўналишида ҳам алоқаларни яхшилаш бўйича келишувга эришилганди.

Мазкур йўналишдаги амалий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дааданхуу Батбаатар бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, дейилади  қўмита матбуот хизмати маълумотида.

Учрашувда Мўғулистоннинг зотдор эчкичилик ва қўйчилик йўналишидаги тажрибаси, мавжуд наслли зотлар, уларни Ўзбекистонда кўпайтириш бўйича иқлим ва географик жиҳатдан мос ҳудудлар, тирик ҳайвонларни олиб келишда логистика имкониятлари ва наслчилик-селекцияга оид ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида қўмита вакиллари ҳамда наслли эчкиларни Ўзбекистонда кўпайтириш бўйича талабгор хўжалик вакилларидан иборат делегациянинг Мўғулистонга ташрифини ташкил этиш ҳамда ҳудудларда музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июнь куни Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси очилган эди.

М. МАДАМИНОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистон тажрибаси асосида эчкичилик йўлга қўйилади