Пойтахтимиздаги “Ҳумо Арена” мажмуасида бир неча кун давомида ўтказилган Аралаш жанг санъатлари бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Чемпионатнинг катталар ўртасидаги беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалига сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди.

Катталар ўртасидаги беллашувларда Жамшид Тиллаев, Зафар Рашидов ва Асрорбек Анваржоновлар ўз вазн тоифаларида олтин медалларни қўлга киритишган бўлса, Қарши Усмонов финалга қадар жангларда зафар қучган ҳолда, кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, терма жамоа аъзолари Фирдавс Ҳайитматов, Шамшод Шукуров, Исломбек Қодиров, Ҳумойиддин Мухторов, Наталя Қодирова, Ўғилой Жуманова, Гулсара Қозоқбоева ҳамда Машҳура Йўлдошевалар бронза медалларининг соҳиблари бўлишди.  

Медаллар жамғариш бўйича 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиққан Тожикистон терма жамоаси иккинчи, 3 та олтин ҳамда 1 та кумуш тўплаган Украина термаси учинчи бўлди.  

Ёшлар ўртасидаги беллашувларда Зафаржон Асатов, Миржалол Ўролов, Музаяна Садриддинова ҳамда Хуршидахон Розиқова ўз вазн тоифаларида жаҳон чемпионларига айланишди.  

Фирдавс Атамурадов, Сарварбек Ҳасанов, Раъно Насреддинова, Маҳлиё Абдуманноповалар кумуш медаллари билан тақдирланишди. Жаҳон чемпионатининг бронза медали Шоҳжаҳон Темиров, Илҳомжон Борисов,  Сухроб Бойматов, Исломбек Қувончев, Юсупбой Аҳмедов, Мирзоҳид Собиров, Мусинжон Мўминжонов, Одинахон Абдуғаниева, Шоҳсанем Аманиязова, Хадичабону Турсунқуловаларга насиб қилди.  

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 4 тадан олтин ва кумуш ҳамда 10 та бронза медалига сазовор бўлган ҳолда, жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ММА: Терма жамоамиз ёшлар ва катталар ўртасида биринчи бўлди