МКБАНК халқаро бозордан 65 миллион доллар жалб этди
Яна бир йирик муваффақият!
МКБАНК Жаҳон банки гуруҳи таркибидаги MIGA кафолати остида Бирлашган Араб Амирликларининг “Mashreq Bank” банкидан 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштиришни жалб қилди.
Молиялаштириладиган йўналишлар:
Савдони молиялаштириш
Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш
“Яшил” ва экологик лойиҳаларни молиялаштириш.
Бу битим МКБАНКнинг халқаро молия бозоридаги ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини яна бир бор тасдиқлайди.
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида