Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси АҚШ раҳбари Дональд Трампга “Нил” орденини топширишга қарор қилди, деб ёзмоқда “Egypt Today” нашри.

Мукофот унинг глобал тинчликни қўллаб-қувватлаш, можароларни бартараф этиш, айниқса, Ғазодаги низони тугатишдаги ҳал қилувчи ҳиссаси учун берилади.

Бугун тушдан кейин Сиси ва Трамп ҳамраислигида Шарм аш-Шайх тинчлик саммити ўтказилиши кутилмоқда. Унда турли мамлакатларнинг йигирмадан ортиқ раҳбарлари иштирок этади.

Форумнинг мақсади – Ғазо секторидаги зиддиятни тугатиш, Яқин Шарққа тинчлик ва барқарорлик олиб келиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш ҳамда минтақавий хавфсизлик ва барқарорликнинг янги саҳифасини очишдан иборат. 

Миср президентининг якшанба кунги баёнотига кўра, ушбу йиғин Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампнинг минтақада тинчликка эришиш ғояси ва бутун дунё бўйлаб можароларни бартараф этиш бўйича тинимсиз саъй-ҳаракатлари натижасида ўтказилмоқда.

Анжуман дастурига Сиси ва Трамп, шунингдек, иштирокчи давлат раҳбарларининг икки томонлама учрашувлари ҳам киритилган.

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миср етакчиси Трампни “Нил” ордени билан мукофотламоқчи