Руанда ташқи ишлар вазири Оливье Ндухунгире “Breitbart” порталига берган интервьюсида айтишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Руанда ва Конго Демократик Республикаси можаросини ҳал қилишга ёрдам берадиган ҳар бир киши каби тинчлик учун Нобель мукофотига лойиқ.

Мулозим 30 йиллик Руанда ва КДР ўртасидаги зиддият қитъада энг узоқ давом этган низолигини таъкидлади.

27 июнь куни икки давлат ташқи ишлар вазирлари Оливье Ндухунгире ва Тереза Вагнер Вашингтонда Конго шарқидаги можарони ҳал қилиш бўйича тинчлик битимини имзолади. Ҳужжат мазмунидан хабардор “Рейтер” агентлигига кўра, КДР ва Руанда Конго ҳукумати ва Қатар ҳомийлигида ҳаракатланиши тахмин

қилинадиган “М23” исёнчилари музокараси жараёнини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Келишув доирасида томонлар 2024 йил эришилган, Руанда қўшинларини 90 кун ичида олиб чиқиб кетиш, шунингдек, 30 кунда хавфсизликни мувофиқлаштириш механизмини бирга яратиш кўзда тутилган ҳужжатга риоя қилиш мажбуриятини олади. Бундан ташқари иқтисодий интеграция лойиҳасини ишга туширишга ҳам келишилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вакиллар палатаси аъзоси Эрл Бадди Картер Нобель қўмитасига Эрон – Исроил можаросини ҳал этишдаги саъй-ҳаракати учун Президент Трампни тинчлик йўналиши бўйича мукофотга номзод қилиб кўрсатишни сўраб, расман мурожаат

қилган. Покистон ҳукумати ҳам Оқ уй раҳбарини Ҳиндистон билан зиддиятни бартараф қилишдаги воситачилигини юқори баҳолаб, шу нуфузли совринга даъвогарлар рўйхатига киритиш таклифини илгари сурган.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Руанда ҳам Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўряпти