Миллий қўшиқчилик санъатимизнинг толмас тарғиботчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ўзининг жўшқин қўшиқлари, ўзига хос ижро услуби билан санъат мухлислари эътиборини қозонган. Шу кунларда санъаткор қутлуғ 75 ёшини қаршиламоқда.

Пойтахтимиздаги "Халқлар дўстлиги" санъат саройида хонанда, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов таваллуд санаси муносабати билан катта концерт дастури бўлиб ўтди. 

Мусиқий оқшомга миллий қўшиқчилик санъатимиз мухлислари, мўътабар онахон ва отахонлар, мусиқасевар ёшлар таклиф этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни мукофотлаш тўғрисида"ги фармонини  Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Ғуломжон Ёқубов миллий қўшиқчилик санъатимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева мукофотни санъаткорга топширди.

Ғуломжон Ёқубов 60 йилдан буён санъат йўлида хизмат қилиб келмоқда. У 45 йилдан ортиқ Ўзбекистон филармониясида меҳнат қилиб, халқимиз учун манзур бўладиган қўшиқлар яратди. Унинг қўшиқлари мамлакатимиз ҳудудидан олисларда ҳам бугун жаранг сочмоқда. Ғуломжон Ёқубовнинг қатъий тартиб-интизоми, санъаткор одобига риоя этиши, энг чекка ҳудудларда ҳам халқимизга сидқидилдан хизмат қилиши диққатга сазовор.

[gallery-22041]

Дарҳақиқат, миллий қўшиқчилигимиз ривожи йўлида фидокорона меҳнат қилган санъаткорлар фаол қўллаб-қувватланмоқда. Уларнинг бой ижодий тажрибаси санъат йўналишидаги олий ўқув юртлари, болалар мусиқа мактабларида оммалаштирилмоқда.

Мусиқа оқшомида сўзга чиққан Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров Ғуломжон Ёқубовнинг ўзига хос ижод йўли ҳақида атрофлича фикр билдирдилар. У ҳар йили таваллуд айёми арафасида мухлисларига катта концерт дастурини тақдим этиши, ижодда бетакрор мактаб яратгани, ўз ортидан кўплаб шогирдларни эргаштириб келаётгани эътиборга молик.

Ғуломжон Ёқубов узоқ йиллардан буён миллий қўшиқчилик ривожи йўлида самарали ижод қилиб келмоқда. Ўзбек санъатини юртимиз ва хорижда тарғиб этишда устоз санъаткорнинг ҳам фаол ҳиссаси бор.

–Ғуломжон Ёқубов мумтоз мақом йўналишида ҳам маҳорат билан куйлайди, – деди Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева. – Ортидан кўплаб ёшларни эргаштира олган устоз санъаткорга ижод завқи доим ёр бўлишини тилаймиз.

–Ғуломжон Ёқубов қайси даврага кирса, ўша даврага албатта файз киради, – деди Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров. – Унинг одоби, муомала маданияти, саҳна маданияти, томошабинларга ҳурмати ёшларга намунадир. Президентимизнинг санъат ривожига кўрсатаётган чексиз эътибори Ғуломжон Ёқубов меҳнатларининг шундай юксак эътирофида ҳам намоён бўлди.

Маълумотларга кўра, Ғуломжон Ёқубов Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини 1973 йилда тугатган. Жиззах мусиқали драма театрида (1973—1974), Ўзбек давлат филармониясида (1967—1968 ва 1974-йилдан) яккахон хонанда сифатида фаолият кўрсатган. 

Унинг репертуари муҳаббат, гўзаллик, Ватан мавзуидаги қўшиқ ва ашулалардан иборат. Унинг атоқли созанда ва бастакор, Ўзбекистон халқ артисти Aбдуҳошим Исмоилов билан ҳамкорликда яратган қўшиклари халқимиз томонидан илиқ кутиб олинган. Устоз санъаткор репертуаридан  озарбайжон, эрон, турк, ҳинд, уйғур ва бошқа халқларнинг қўшиқлари ҳам ўрин олган.

Ғуломжон Ёқубов миллий мумтоз ва эстрада йўналишидаги қўшиқларни ҳам маромига етказиб ижро этади. Устоз санъаткор 1985 йилда "Мелодия" ижодий фирмасининг "Олтин диск" мукофоти билан тақдирланган. Истиқлол йилларида моҳир санъаткор "Дўстлик", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари билан тақдирланган. 

Мусиқий оқшомда мамлакатимиздаги етакчи бадиий жамоалар, таниқли хонандалар, ёш ижрочилар атоқли хонанда ижоди хусусида атрофлича фикр билдирди.

– Менинг санъат йўлидаги меҳнатларим шундай эъзозланганидан жуда мамнунман, – деди Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов. – Санъатсевар халқимизга бетакрор қўшиқлар тақдим этиш йўлида бундан буён ҳам ўз куч-ғайратимни аямайман.

Тантанали мусиқий кечада Ватанни, мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлар, меҳр ва садоқат, инсонийлик, гўзалликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий қўшиқчилик санъати йўлидаги фидокорона ижоднинг юксак эътирофи