Миллий ҳунармандчилигимиз Миланда намойиш этилмоқда
Шу кунларда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилаётган халқаро кўргазма-ярмаркада Ўзбекистондан 5 нафар ҳунарманд иштирок этмоқда.
Мазкур нуфузли халқаро тадбир миллий ҳунармандчилик анъаналари, халқ амалий санъати намуналари ҳамда маҳаллий усталарнинг ноёб маҳсулотларини кенг жамоатчиликка намойиш этиш учун муҳим майдон ҳисобланади.

Республика “Ҳунарманд” уюшмаси маълумотига кўра, кўргазма доирасида иштирокчилар томонидан мамлакатимизнинг бой маданий мероси, анъанавий ҳунармандчилик мактаблари ва миллий маҳсулотлари халқаро меҳмонлар ҳамда хорижий ҳамкорларга тақдим этилмоқда.
Мазкур иштирок миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини халқаро бозорларда тарғиб қилиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистоннинг маданий салоҳиятини кенг намоён этишга хизмат қилади.

Гулноза Бобоева, ЎзА