Миллий эстрада санъати институти талабаси халқаро танловда ғолиб бўлди
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2-босқич талабаси Амина Маҳмудова Туркманистонда ўтказилган “Татар қизи – 2026” халқаро танловида ғолиб бўлди.
Танлов финалида Россия, Қирғизистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистондан 12 нафар иштирокчи қатнашди.
Иштирокчилар ўз чиқишларида ижодий салоҳияти, тил билими ҳамда миллий маданиятга оид билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Амина Маҳмудова танлов якунига кўра бош соврин – “ZEEKR” автомобилини қўлга киритди.
ЎзА