Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида “Ўзбекистон – кўп миллатли аҳил оила” мавзусида фестиваль бўлиб ўтди.

Унда университетнинг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, Наманган давлат техника университети, Урганч давлат университети вакиллари иштирок этди. Дастлаб меҳмонлар талабалар томонидан яратилган миллий либослар, ҳунармандчилик намуналари, расмлар кўргазмаларини томоша қилди. 

Тадбирни очган Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов бугунги кунда мамлакатимиз ўзининг мустаҳкам тарихий мероси, бой маданияти ва халқаро алоқалари билан нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёдаги муҳим маданий ва сиёсий марказлардан бирига айланиб бораётганини, “Янги Ўзбекистон” деган тушунча нафақат мамлакатимизнинг янги сиёсий тизимини, балки халқимизнинг янги дўстлик ва маданиятга бўлган муносабатини ҳам ифода этишини алоҳида таъкидлади. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Р.Нуразизов сўзга чиқиб, Президентимиз раҳбарлигида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлаш, бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади ва барчани миллатлараро тотувлик ва дўстлик байрам билан қутлади.

Ушбу фестиваль юртимизда яшаётган ҳар бир миллат вакилининг она юрти – Ўзбекистон бағрида нақадар эркин, тенг ва тинч ҳаёт кечираётганини яна бир бор намойиш этди. Ўзбекистон дунёдаги кам сонли давлатлардан бири бўлиб, унда миллий тотувлик ва диний бағрикенглик сиёсати давлат даражасида олиб борилади. Ҳар бир миллат вакилининг ўз она тилида сўзлаши, таълим олиши, маданиятини ривожлантириши учун барча имкониятлар яратиб берилган. 

Республикамиз бўйлаб фаолият кўрсатаётган юзлаб миллий маданий марказлар, миллий театрлар, ижодий уюшмалар ана шундай имкониятларнинг ёрқин далилидир. Фестиваль доирасида миллий либослар кўргазмаси, саҳна чиқишлари ва концерт дастурлари йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди. Ҳар бир чиқиш, ҳар бир қўшиқ, халқ рақслари йиғилганларга ўзгача завқ бағишлади. 

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган очиқ, халқчил сиёсат натижасида мамлакатимизда миллатлараро муносабатлар янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади. Турли миллатлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

[gallery-22837]

Ўзбекистон тараққиётининг асоси бу барқарорлик, тинчлик ва халқлар ўртасидаги дўстликдир. Ана шундай муҳитда яшаётган ҳар бир инсон ўз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариши, келажакка ишонч билан қараши мумкин. Тадбирда талабалар ўзлари ижро қилган саҳна кўринишларида дўстлик, тинчлик, ҳамжиҳатлик каби эзгу ғояларни тарғиб этиб, юртимиз равнақига хизмат қилишга тайёр эканликларини намойиш этди. 

Албатта, бундай тадбирлар ёшлар қалбида миллатлараро тотувлик, ватанпарварлик ва инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш билан бирга, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий қиёфасини шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро тотувлик ва дўстлик юрт ривожига ҳисса қўшади