МИБ ходимлари ўртасида «Миллат она тили билан тирикдир!» танлови ўтказилди
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан давлат органлари ва ташкилотларида она тилининг нуфузини юксалтириш, ходимларнинг тилга оид билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган турли маънавий-маърифий тадбирлар ва кўрик-танловлар ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Бош прокуратура органлари ходимлари ўртасида ҳам «Тизимли-таҳлилий иш», «Саводхонлик» ҳамда «Шеърият-нотиқлик» йўналишларида танловлар ташкил этилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратида «Миллат она тили билан тирикдир!» мавзусидаги танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.


Унда иштирокчиларнинг тизимли-таҳлилий иш йўналишида тақдим этган ишлари, саводхонлик бўйича тест натижалари ҳамда шеърият ва нотиқлик йўналишидаги чиқишлари баҳоланди.
Хусусан, тизимли-таҳлилий иш йўналишида С. Жандуллаевнинг «Давлат тилини муҳофаза қилишнинг хорижий моделлари ва уларни Ўзбекистон амалиётига татбиқ этиш имкониятлари» мавзусидаги таҳлилий иши юқори баҳоланди.
Саводхонлик йўналишида Бюронинг Наманган вилояти бошқармаси катта инспектори А. Ҳабибжонов, шеърият йўналишида эса Бюронинг Навоий вилояти бошқармаси катта инспектори А. Ғаффоров ғолиб деб топилди.
Ғолиблар танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилди.
Ҳамроз Баёнов,ЎзА