Қашқадарё вилоятида жамиятнинг пойдевори – оилавий бағрикенглик ва бирдамликни тиклашга қаратилган муҳим ишлар ўз натижасини бермоқда. Мажбурий Ижро Бюроси (МИБ) ходимлари фақат ҳуқуқий мажбуриятларини бажариш билан чекланиб қолмай, балки инсонпарварлик ва меҳр-муҳаббат тамойиллари асосида ҳам хизмат қилмоқда.

Хусусан, ўтган 6 ой ичида Қашқадарё МИБ ходимлари 5 минг 38 та оиланинг ярашишига ҳисса қўшди. Бу оддий статистика эмас. Бу – минглаб болалар яна ота ёки она меҳрини ҳис қилаётгани, уларнинг оилаларида тинчлик ва барқарорлик ўрнатилганидан дарак.

Бу натижа нафақат оилалар учун, балки бутун жамият учун катта қадамдир. МИБнинг инсонпарварлик йўналишидаги бу фаолияти Қашқадарёда ижтимоий муҳитни яхшилаш, муносабатларни соғломлаштириш ва муаммоларни ҳал этишда муҳим рол ўйнамоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ томонидан 6 ойда 5 мингдан ортиқ оила яраштирилди