МИБ оилани яраштириб қўйди
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Урганч тумани бўлими ходимлари мунтазам равишда алиментдан қарздор бўлган фуқароларнинг масъулиятини ошириш чораларини кўриб боришмоқда.
Қарздор С.Э. ҳам алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширмай келгани туфайли иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича туман судига юборилиши ҳақида огоҳлантирилган. Фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаш жавобгарликни келтириб чиқаришини тушунган ота ҳисобланган 27,2 млн. сўм миқдоридаги алимент қарзларини бир йўла тўлади.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида оила яраштириб қўйилди.
Эндиликда фарзандлар оиласи бағрида бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаядиган бўлишди.
А.Шокиров, ЎзА