Юртимизда бугунги кунда кредитларнинг қонун йўллари билан кафолатланган тартиблари ва механизмлари яратилган. Кредитлар турли маҳсулот ва хомашёлар ишлаб чиқариш, шунингдек бизнеснинг бошқа тармоқлари ривожини рағбатлантириш учун ажратилиши банкнинг энг устувор мақсадлардан биридир.

Ана шундай мақсадлар билан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Марғилон шаҳрида фаолият юритадиган «Махсад мобил сервис» масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига жуда катта миқдорда кредит ажратиб берилади.

Кредитнинг муҳим шартларидан бири бўлган гаров қоидаларига тўлиқ амал қилган қарз олувчи томон 18 дона миллий ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобилларни гаров сифатида тақдим этади.

Кредитни олишга олиб, ундан фойдаланиб, ўз бизнесини ривожлантириб олмоқчи бўлган «Махсад мобил сервис» МЧЖ раҳбарияти кредит тўловлари келганда мажбуриятини унутгани сабаб Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки судга даъво ариза киритиб, қарздор томонни кредит шартларини бажармаётганлигини асос қилиб келтиради.

Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлимига Иқтисодий ишлар бўйича туманлараро суднинг ижро варағи келиб тушгач, бюро ижрочилари ўз масъулиятларини бажаришга киришдилар.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари билан ҳамкорликдаги тадбирлар натижасида мажбурий ундирувга қаратилган гаровдаги транспорт воситаларининг 5 таси жарима майдончасига жойлаштирилиб, қарздор “Махсад мобил сервис» МЧЖдан 400.000.000 сўмлик кредит қарзни бартараф этиш ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Бугунги кунгача Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими томонидан ижро ҳужжатлари бўйича 7 млрд. 785 млн. сўмлик қарздорликларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, ундирувчи томонлар фойдасига 4 млрд. 220 млн. сўмлик маблағ ва воситалар тўланишига эришилган.

МИБ матбуот хизмати фуқаролар ва тадбиркорлардан зиммаларидаги қарздорлик мажбуриятлари бажарилмагани оқибатида, Республикадан четга чиқишга чеклов ўрнатилиши, фойдаланишдаги бўлган мол-мулк ва транспорт воситалари хатланишидан огоҳлантиради.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ 5 та автомобилни жарима майдончасига жойлаштирди