Метан қимматлашди, пропан арзонлашди, бензин нархлари эса барқарор!
Ой давомида автомобиллар учун ёқилғи нархлари 0,7 фоизга қимматлашди.
Ой давомида автомобиллар учун ёқилғи нархлари 0,7 фоизга қимматлашди.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган 2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақидаги маълумотда ой давомида автомобиллар учун ёқилғи нархлари 0,7 фоизга қимматлашгани айтилади. Бензин нархларининг барқарор сақланиб қолганлиги баробарида метан нархлари 9,4 фоизга кўтарилиб, пропан нархлари эса аксинча 14,4 фоизга арзонлашди.
Маълумот учун: метан нархлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сезиларли даражада Сирдарё вилоятида (ой давомида 1,2 марта), пастроқ суръатларда эса Бухоро вилоятида (3,1 %) қимматлашганлиги қайд этилган. Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги нархлар ўзгаришини инобатга олмаганда пропан нархларининг арзонлашиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилган.