Миллий статистика қўмитаси томонидан жорий йил август ойидаги Ўзбекистон Республикасида истеъмол нархлари индекси эълон қилинди.

Унда қайд этилишича, жорий йилнинг август ойида инфляция кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 фоизга пастлаган. Йиллик инфляция эса ўтган йилнинг август ойига нисбатан 8,8 фоизгача, мева ва сабзавотларни ҳисобга олмаганда эса 9,6 фоизгача секинлашган.

Август ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,6 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар 0,3 фоизга қимматлашди.

Асосий маҳсулотлар орасида август ойи давомида нархларнинг ўсиши қўй гўшти — 1,4 фоиз (+28,5 фоиз), суяксиз мол гўшти — 0,7 (+25,7 фоиз), суякли мол гўшти — 0,2 (+24,9 фоиз), тухум — 2,7 (йилига -6,6 фоиз), бошқа паррандалар гўшти — 1,9 (+6,4 фоиз), пахта ёғи — 1,6 (+39,4 фоиз), шакар — 0,1 фоиз (-4,5 фоиз)га ўзгарган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат бозорларида мол гўштининг арзонлаштирилган нархларда (кг учун 65−75 минг сўм оралиғида) фаол сотилиши ўртача нархга таъсир кўрсатган ва гўшт нархлари индекси учун секинлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилган.

Август ойи давомида гуруч ва гуруч оқшоғи нархи 0,1 (йил давомида — 17,2 фоиз), сўк (тоза тариқ) ёрмаси — 0,2 (+3,6 фоиз), олий навли ундан тайёрланган нон — 0,2 (+2,1 фоиз), карамель конфетлари — 0,2 (+3,4 фоиз), угра — 0,4 фоизга (+3,5 фоиз) арзонлашди.

Шунингдек, август ойи давомида асосий мева-сабзавот маҳсулотларидан тарвуз 28,7 (+9,9 фоиз), қовун 11,7 (+3,7 фоиз), карам 11,4 (+46,5 фоиз), картошка 3,5 (+32 фоиз), банан 2,8 фоизга (-7 фоиз) сезиларли даражада қимматлашди.  

Помидор — 16,8 (-34,7 фоиз), узум — 5,4 (-39,5 фоиз), бақлажон — 4,3 (-12,4 фоиз), бодринг — 3,1 (-15,3 фоиз), сабзи — 3,1 (+69,1 фоиз), булғор қалампири — 2,8 (-16 фоиз), пиёз — 2,3 (+40,1 фоиз), олма — 1 фоизга (-16,6 фоиз) арзонлашди.

Ҳудудлар кесимида ойлик энг юқори инфляция Бухоро вилоятида (0,7 фоиз), йиллик ҳисобда эса Фарғона вилоятида (9,7 фоиз) қайд этилди.

Бензин нархлари умумий ҳисобда 3,1 фоизга, АИ-80 маркали бензин эса 4,6 фоизга қимматлашди. Бир литр АИ-80 ўртача нархи 8746 сўмни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, энг йирик Carvon ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғида (собиқ UNG Petro) нарх литри учун 9100 сўмгача кўтарилди.

Ушбу ой давомида пропан нархи 0,6 фоизга (-6,1фоиз) ошди, юқори нарх чегараси литри учун 6000 сўмни ташкил этди. Ўтган ойда метан нархи сезиларли ўзгаришларга учрамади ва ўтган йилнинг августига нисбатан 31 фоизга юқорилигича қолди.

Автотураргоҳ хизматлари ўртача 0,7 фоизга (+13,6 фоиз), ҳайдовчилик курсларида ўқиш — 1,6 фоизга (+71,3 фоиз), шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари — 0,6 фоизга (+11,7 фоиз) қимматлашди.

Йўловчи ташиш транспорти хизматлари бир ой ичида 0,1 фоизга арзонлашди. Бунга кузатилаётган йўналишлар бўйича узоқ масофага қатновчи поездлар ва самолёт чипталари нархининг пасайиши сабаб бўлди, бу, ўз навбатида, миллий валютанинг мустаҳкамланиши билан боғлиқ.

Август ойи давомида дори-дармонлар нархи 0,2 (+8,1 фоиз), амбулатор даволаш хизматлари 0,4 (+9,7 фоиз), соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқа хизматлар 0,6 фоизга (+11,6 фоиз) ошди. Шунингдек, август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) ошиши билан боғлиқ бир қатор пулли хизматларнинг кескин қимматлашиши кузатилди. Жумладан, ҳуқуқий хизматлар нархи 9,9 фоизга кўтарилди.

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бензин нархлари умумий ҳисобда 3,1 фоизга қимматлашди