Кун ярмидан ўтган. Ташқарида совуқ забтига олган. Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Ибн Сино 1-мавзесида иссиқ сув қувурида авария содир бўлди. Натижада ушбу мавзенинг кўпгина аҳоли қисми иссиқ сув таъминотидан узилиб қолди. Яхшиямки соҳа ходимлари бир неча соат ичида аварияни бартараф этишга эришдилар. Таъминот қайта тикланди.

“Veolia  Energy Tashkent” МЧЖ иссиқлик таъминоти корхонаси устаси Динмуҳаммад Деҳқонов ўз касбини яхши кўришини, амалга ошираётган ишлари орқали аҳоли хонадонлари узлуксиз иссиқлик билан таъминланишига ҳисса қўшаётганидан мамнун эканлигини билдирди:

- Ушбу соҳада 20 йилдан бери меҳнат қилиб келаяпман, - дейди у. – Ишимиз об-ҳаво танламайди, ёзнинг жазирамасида ҳам, қиш чилласида ҳам халқ хизматидамиз. Бугун ҳам ноқулай об-ҳаво бўлишига қарамай ўз иш жойимиздамиз. Сабаби юз берган авария кутиб турмайди, зудлик билан уни бартараф этиш керак. Ўз ишимиз орқали одамларга нафимиз тегаётганидан ҳурсандмиз.  

Навбатдаги қаҳрамонларимиз – Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармасининг Шаҳар марказий кўчаларидан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси ишчиларини ҳам меҳнат жараёнида учратдик. Мазкур корхонанинг йўл ишчилари бўлган Наима Ишондадаева ҳамда Зуҳра Хамзаеванинг меҳнатлари қадр топиб, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан сиҳатгоҳда дам олишлари учун бепул йўлланмалар топширилди.  

- Бундай эътибордан жуда қувониб кетдик, - дейди йўл ишчиси бўлган Зуҳра Ҳамзаева. – Шаҳримиз кўчаларининг ободлиги, чиройли ва озода, саранжом-саришта бўлишига ўз ҳиссамизни қўшиб келаётганимиздан мамнунмиз. Жамоамизда 17 нафар аёл меҳнат қилади. Улардан 7 нафарига, шу жумладан менга ҳам санаторийда дам олиб, даволаниш учун бепул йўлланма берилди. Меҳнатимизнинг бу каби қадрланиши бизни жуда руҳлантириб, ғайратимизга ғайрат қўшди.  

Юқорида таъкидлаб ўтилган соҳа ходимлари ҳақида қанча ёзсак, гапирсак оз. Улар кунни тунга улаб, хонадонларимиз, ташкилот ва муассасаларнинг иссиқ бўлиши, кўчалар ва йўлларнинг гўзал ва саранжом бўлиши учун доимо хизматдалар.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/41TeNiSwy3Y" title="“Меҳнатимизнинг қадрланиши бизни жуда руҳлантирди”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Меҳнатингиздан рози бўлинг, бугуннинг қаҳрамонлари!

Ўткир Алимов, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳнатимизнинг қадрланиши бизни жуда руҳлантирди” (+видео)