Меҳнат ва интилиш – муваффақият калити (+видео)
Бугунги кунда мамлакатимизда меҳнатсевар ёшларимизнинг изланишлари туфайли турли лойиҳалар кенгайиб бормоқда.
Темурбек Мелиев ҳам ана шундай интилувчан, ишни кўзини биладиган ёшлардан бири. У Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Тараққиёт маҳалласи ёшлар етакчиси.
Темурбек давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида имтиёзли кредит олиб, беданачиликни йўлга қўйди. Мамлакатимиздаги ёшлар учун яратилган мавжуд имкониятлардан тўғри фойдаланиб, меҳнат ва қатъият билан ўз бизнесига эришди.
Қаҳрамонимиз билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-suYjQBzxfs" title="Mehnat va intilish – muvaffaqiyat kaliti" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов(монтаж),
ЎзА