Май ойида етиштирилган картошкалар Россияга экспорт қилинади
ОНЛАЙН. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 33 миллиондан ортиқ аҳолисининг картошкага бўлган эҳтиёжи 2 миллион 200 минг тоннани ташкил этади.
Сурхондарёда етиштирилаётган май ойида етилувчи эртапишар картошкалар Россияга экспорт қилиниши кутилмоқда.
Ўзбекистон картошка етиштирувчилар уюшмаси раисининг айтишича, Россия картофелный союзи Ўзбекистонга бир қанча талаблар қўйган. Уларга кўра, картошкалар қадоқланган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган белгиси бўлиши сўралмоқда. Чунки бу картошкага бўлган талабни оширади.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг 33 миллиондан ортиқ аҳолисининг картошкага бўлган эҳтиёжи 2 миллион 200 минг тоннани ташкил этади. Ўзбекистон ҳудудида 78 минг гектар ерга картошка экилиши кўзда тутилган. Бу мўлжалдаги 2 млн. 200 минг тонна кўрсаткични қоплашга етади.
Ўтган йили четдан олиб келинган элита уруғлари деҳқон ва фермерларга вақтида етказиб берилади. Бу ҳақда Картошка етиштирувчилар уюшмаси раиси Элёр Тошпўлатов Халқаро пресс-клубнинг “Қишлоқ хўжалиги-2019: мавсумнинг кутилмаган синовлари давридаги муҳим вазифалар, чора-тадбирлар ва замонавий ёндашувлар таҳлили” мавзусига бағишланган анжуманда маълумот берди.