Наманган вилоятида алимент қарздорлиги бўйича қидирувда бўлган шахс йўл ҳаракати қоидаларини ҳам мунтазам бузиб келганлиги аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари ва вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги рейд давомида ушланган ушбу шахс йиллар давомида алимент тўловларини амалга оширмаган. Бундан ташқари, у бошқарувида бўлган автотранспорт воситасига 15 марта қоидаларни бузганлиги учун жарималар қўлланилган, бироқ уни ҳам тўлашдан қочиб юрган.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси инспектори Жобир Қодировнинг маълумотига кўра, тадбир давомида транспорт воситаси жарима майдончасига, алиментдан қарзи бор ҳайдовчи эса бюро органига олиб келинди. Қарздорга нисбатан фарзанди моддий таъминотидан бўйин товлагани учун суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машина жаримага, ота қамоққа жойлашди