Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2023 йил 11 сентябрдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.А.дан ундирувчи М.А. фойдасига 1 нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Қарздор А.А. томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўлаб борилмаганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 20 миллион сўмдан ошиб кетган. Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими ходимлари томонидан қарздорнинг мулкий аҳволи текширилганда, қарздорнинг номида “Спарк” русумли автотранспорт воситаси борлиги аниқланиб, ушбу автотранспорт воситасига дарҳол тақиқ қўйилган. 

Шу сабабли, қарздорнинг номидаги автомашина Тахиатош тумани ЙҲХ инспекторлари томонидан жарима майдончасига қўйилди. Шу аснода юзага келган 20 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик қарздор томонидан тўлаб берилди ва автотранспорт воситаси эгасига қайтарилди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Машина жарима майдончасига қўйилгач, алимент пули тўланди