Марказий банкда АҚШ Трансмиллий тадқиқот корпорацияси ва инвестиция компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистондаги макроиқтисодий вазият ва прогнозлар, пул-кредит сиёсатини юритиш ва инфляцияни пасайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ташқи сектор кўрсаткичлари ҳамда банк-молия тизимидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Инвестиция компаниялари вакиллари давлат қимматли қоғозлари бозорига қизиқиш билдириб, уларга ички бозордан давлат облигацияларини харид қилишнинг жорий механизми ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича келгуси режалар юзасидан батафсил маълумот берди. Учрашув якунлари бўйича томонлар доимий мулоқотни ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, АҚШ Трансмиллий тадқиқот корпорацияси 1982 йилда ташкил топган бўлиб, жаҳон бозорларининг кенг доираларида макроиқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар олиб борувчи портфель менежерларини тақдим этишга ихтисослашган консалтинг компанияси ҳисобланади.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банкда АҚШ инвестиция компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди