Мария Тимофеева Швейцарияда ғалаба қозонди
Швейцариянинг Кьяссо шаҳри мезбонлик қилаётган W75 тоифасига кирувчи “Axion Open” халқаро турнирида ҳамюртимиз Мария Тимофеева чорак финалга чиқди.
Мукофот жамғармаси 60 минг АҚШ долларни ташкил этувчи ушбу турнирнинг яккалик баҳслари иккинчи даврасида мамлакатимизнинг учинчи рақамли теннисчиси Мария Тимофеева италиялик Женнифер Руггери билан куч синашди ва 6:2, 4:6, 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, нуфузли мусобақанинг 1/4 финал босқичига чиққан Мария Тимофеева навбатдаги ўйинини мезбонлар вакили Сюзан Бандеччига қарши ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА