Мария Тимофеева Хорватияда порламоқда
Хорватиянинг Макарска шаҳрида WTA125 таснифига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Мария Тимофеева финал йўлланмасини қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Мария Тимофеева мусобақанинг ярим финалида испаниялик Сара Соррибес Тормо билан рақобатлашди. Ушбу учрашувда теннисчимиз илк сетни 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этган бўлса, иккинчи сетда 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал босқичига чиқди. Энди теннисчимиз сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида латвиялик Дарья Семенистаяга қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, Макарска шаҳрида давом этаётган ушбу турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 115 минг АҚШ долларини ташкил этади. Турнир ғолиби 125 рейтинг очкоси ҳамда 8 минг 400 АҚШ доллари мукофот пулига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА