Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, Марғилонга ҳар йили 250 минг ички ва 75 минг хорижий туристлар келмоқда. Бу кўрсаткичларни янада ошириш учун меҳмонхона ва хизмат кўрсатиш жойларини кўпайтириш зарур.  

Шу боис, Марғилонда 5 та меҳмонхона, Шоирлар ва санъаткорлар хиёбони, Мақом театри, 50 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.  

Шунингдек, Пичоқчи маҳалласидан жой берилса, маҳаллий тадбиркорлар 240 ўринли замонавий 2 та меҳмонхона қуриш ва ҳудудни туризм масканига айлантириш таклифини берган.  

Умуман, Марғилон ҳокимлигига айтилган имкониятлар ҳисобига жорий йилда туманга 300 миллион доллар инвестиция жалб этиш ва 50 минг янги иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди.  

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилонга ҳар йили 250 минг ички ва 75 минг хорижий туристлар келмоқда