Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари ҳудудини кенгайтириш бўйича топшириқ берган эди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари ҳудудини кенгайтириш бўйича топшириқ берган эди. Айни кунларда урбанизация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида ишлар бошлаб юборилди.

Вилоят қурилиш бошқармаси томонидан тақдим этилган бош режага асосан Марғилон шаҳрини кенгайтириш мақсадида Фарғона тумани Чекшўра Машраб Бобур массиви ҳудудидан бир қисми ҳамда Марғилон йўлдош шаҳарчаси майдонларини бириктириш муносабати билан Марғилон шаҳар маъмурий ҳудудий чегара чизиғига ўзгартириш киритиш белгиланди. Ишчи гуруҳ томонидан бу бўйича таклиф тайёрланди.

Унга асосан Фарғона тумани Чекшўра Машраб Бобур массивидан 10 та қишлоқ хўжалик корхоналари, 8 та бегона ердан фойдаланувчилар, Марғилон йўлдош шаҳарчасидан 12 та бегона ердан фойдаланувчилар жами — 734,91 гектар, шундан экин ер майдони — 151,82 гектар, кўп йиллик дарахтлар — 118,07 гектар ва 465,02 гектар бошқа ер майдонларини Марғилон шаҳрига ажратиш учун лойиҳа ишлари амалга оширилди.

Фарғона туманидан 734,91 гектар ер майдони шаҳарга қўшилгандан кейин Марғилон шаҳрининг умумий майдони 4 817,91 гектарни ташкил қилади. Ҳозирда бу борада тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб, маҳаллий кенгашлар ва Олий Мажлисда кўриб чиқиш учун киритишишлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марғилон шаҳри 734 гектардан ортиқ майдонга кенгаймоқда