Ернинг ҳар бир қаричи ҳисобли. Ерлардан самарали фойдаланиш ва ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш Кадастр агентлигининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Навоий вилоятида ҳам ердан ноқонуний фойдаланиш ва зарар етказишнинг олдини олиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 9 ойи давомида Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси туман, шаҳар ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан 113 та ҳолатда қарийб 89,6 гектар ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланиб келинганлиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Ер кодексининг 36-моддасига асосан туман ва шаҳар ҳокимликларига ер майдонларини қайтариш бўйича тақдимномалар киритилди. Ҳозирда 36 та ҳолатда 12,7 гектар ер майдонларининг туман ва шаҳар захира ер майдонлари таркибига қайтарилиши таъминланди. 77 та ҳолатда 77,5 гектар ер майдонини қайтариш жараёни кетмоқда.
А.Бўриев, ЎзА