Таиландда жорий йилнинг 12-16 июль кунлари енгил атлетика бўйича ХХV Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Жамоамиз ҳисобига ягона олтин медални кўпкурашчимиз Екатерина Воронина келтирди.

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор самарасида соғлом ва баркамол бўлиб улғайиб, халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олаётган спортчи қизларимиз сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Улардан бири – енгил атлетикачи Екатерина Воронина. У 1992 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўн бир ёшидан тажрибали мураббия Елена Свечниковадан енгил атлетика сирларини ўрганган. 

– Екатеринанинг илк машғулотга келган куни ҳеч ёдимдан чиқмайди, – дейди Е.Свечникова. – Унда дастлабки кунларданоқ ўзига хос ҳаракатчанлик, ғалабага бўлган интилиш, атлетларга хос бўлган чидам ва сабрни сезганман. У қийин бўлса-да, ҳар бир машқни тўла ўзлаштириб, уни бехато бажармагунча тиниб-тинчимас эди.

Туман, шаҳар ва мамлакат миқёсидаги мусобақаларда тобланиб, маҳоратини оширган атлетимиз халқаро майдондаги илк совринига 2007 йили Беларуснинг Брест шаҳри мезбонлик қилган ўсмирлар ва қизлар ўртасидаги I Евроосиё спорт ўйинларида эришган. У найзани 40,86 метрга улоқтириб, кумуш медални қўлга киритган. 

Мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шароитлар яратиш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этган Екатерина 2013 йилда Бухорода бўлиб ўтган Универсиада мусобақаларининг баландликка сакраш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.

"Кичик Олимпиада" дея эътироф этилган Универсиада мусобақаларида маҳоратини оширган Екатерина ўша йили Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг еттикураш баҳсларида 5599 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди.

2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳри мезбонлик қилган XVII ёзги Осиё ўйинларининг еттикураш беллашувларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Е.Воронина 5912 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритди. 2015 йилги спорт мавсуми ҳам Екатерина учун жуда муваффақиятли ўтди. Чехиядаги халқаро турнирда баландликка сакрашда кумуш медални қўлга киритган атлетимиз Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида еттикураш бўйича биринчи ўринни эгаллади. Спортда эришаётган ютуқлари, Ватанимиз довруғини таратишга қўшган ҳиссаси, мамлакатимиз ёшларига ибрат бўлаётгани учун Екатерина Воронина 2015 йили “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

2016 йил февраль ойида Қатарда ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида тажрибали спортчимиз Екатерина Воронина бешкураш баҳсларида 4224 очко тўплаб, олтин медални қўлга киритди. Унинг бу кўрсаткичи Осиёнинг янги рекорди сифатида эътироф этилди. Шунингдек, у Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этди.

Е.Воронина 2017-2022 йилларда Испания, Туркия Австрия, Қозоғистон, Қатар ва мамлакатимизда ўтган халқаро биринчиликларда, қитъа чемпионатида шоҳсупага кўтарилди. 2021 йили Токиода бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида ҳам муносиб иштирок этди.
Жорий йилги спорт мавсумида Екатерина Қозоғистон ва мамлакатимиздаги нуфузли турнирларда ўз имкониятларини синаб, Таиланддаги қитъа биринчилиги учун муносиб тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ушбу мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади. Осиё чемпионатининг кўпкураш йўналишида иштирок этган маҳоратли атлетимиз 100 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида 14.62 сония (892 очко), баландликка сакрашда 1.77 метр (941), ядро улоқтиришда 13.19 метр (740), 200 метрга югуришда 25.13 сония (875), узунликка сакрашда 6.07 метр (871), найза улоқтиришда 51.87 метр (896) ва 800 метрга югуришда 2:15:68 дақиқа (883) қайд этиб, жами 6098 очко жамғариб олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа фаолияти давомида қитъа биринчиликларидаги олтин медаллар сони 3 тага етди. 

– Нуфузли мусобақаларда қўлга киритаётган ютуқларимиз замирида Президентимиз томонидан мамлакатимизда спортни, жумладан, хотин-қизлар спортини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор мужассам, – дейди Е.Воронина. – Бангкокда Осиё чемпионатида эришган ғалабамни жорий йилнинг 23 сентябрь-8 октябрь кунлари Ханчжоу шаҳрида (Хитой) ўтадиган XIX ёзги Осиё ўйинларида ҳам такрорлаш учун бор куч-ғайратимни сарфлайман.

Бугун, Екатерина Воронинага ҳавас қилаётган ёшларимиз сони кўплиги сир эмас. Умид қиламизки, маҳоратли атлетимиз, Ханчжоуда ўтадиган Осиё ўйинларида ҳам ғалаба қозониб, юртимиз шарафини янада юксалтиради.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мақсадим: Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритиш, дейди енгил атлетикачи Екатерина Воронина