"Манчестер Сити" Чемпионлар лигасини "Порту" устидан ғалаба билан бошлади, Ҳусанов захирадан майдонга тушди
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Манчестер Сити" сафарда "Порту"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
"Драгау" стадионидаги учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
Танаффусдан сўнг эса меҳмонлар ташаббусни ўз қўлига олди. 47-дақиқада Эрлинг Ҳоланд ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, "Манчестер Сити" мураббийлар штаби илк алмаштиришни амалга оширди — Абдуқодир Ҳусанов Йошко Гвардиол ўрнига майдонга тушди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси шу тариқа учрашувнинг қолган қисмида "шаҳарликлар" мудофаасида ҳаракат қилди ва жамоаси дарвозаси дахлсиз қолишига ҳисса қўшди.
Учрашувга қўшиб берилган биринчи дақиқада Ҳоланд яна бир бор ўз сўзини айтди ва дубл қайд этиб, якуний ҳисобни ўрнатди — 0:2.
Голларни @Uzasport_media каналида томоша қилинг.
Шу тариқа, "Манчестер Сити" Чемпионлар лигасининг янги мавсумини ишончли ғалаба билан бошлади.
ЎзА