Мамадиёров Обид Турсуновичнинг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экиш учун тупроққа ишлов берадиган қуролнинг параметрларини асослаш мавзусида.
Мамадиёров Обид Турсуновичнинг 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида “Ғўза қатор ораларига кузги буғдой экиш учун тупроққа ишлов берадиган қуролнинг параметрларини асослаш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.17.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 сентябрь куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 180100, Қарши ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, 225-уй, 1-бино, 239-хона.
Тел: (+99875) 221-09-23, факс: (+99875) 224-13-95
Е-mail: kstu@kstu.uz.