Навоий вилояти Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида волейбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ва иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш мақсадида ташкил этилган мусобақада республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 7-8 синф ўқувчиларидан иборат ўғил болалар ва қизлар жамоалари иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасида 1-ўринни Фарғона, 2-ўринни Навоий ва 3-ўринни Самарқанд вилояти жамоаси қўлга киритди.

Қизлар ўртасида эса Сурхондарё вилояти жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринлар Наманган ҳамда Самарқанд вилояти жамоасига насиб қилди.  

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” ғолиблари аниқланди