Ёз таътили якунига етай деб қолди. Болажонлар шу кунларда мактаб соғинчи билан кун санаб вақтларини ўтказаётган бир паллада, ота-оналарда катта ташвиш. Мактаб бозори. Барчамиз фарзандимизга энг яхши, кўркам, қулай, сифатли кийим-бош, пойабзал, ўқув қуролларини харид қилишни истаймиз. Танлов кенг бўлса, яна ҳамёнбоп бўлса “нур устига нур”. Бироқ бундай вазиятдан фойдаланиб қолувчилар, нархни сунъий равишда ошириб олувчилар, сифатсиз маҳсулотини ўтказишга ҳаракат қилувчилар ҳам йўқ эмас. Шу боис Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра 2025 йилнинг 15 августидан 1 октябрига қадар аҳоли учун қулай жойларда, хусусан умумтаълим мактабларида, деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида “Мактаб бозорлари” ташкил этилди.
Мактаб ўқувчиларини бир жойда барча зарур қўлланмалар, ўқув қуроллари билан етарли миқдорда таъминлаш мақсадида ҳокимият вакиллари, Прокуратура департаменти ва бошқа масъул ташкилотлар бириктирилган бўлиб, улар томонидан нархларнинг сунъий равишда ошиб кетмаслиги назоратга олинган. Бозор маъмурияти мактаб бозори учун қулай жойларни ажратиб, тадбиркорларга етарлича шарт-шароит яратиб бераётир.
Албатта, буларнинг барчаси энг аввало халқимизга ёзнинг иссиқ кунларида уйларидан узоқда жойлашган бозорларга овора бўлиб боришлари, болалари билан тиқилинчларда қолиб кетишларининг олдини олиш, ўзларига маъқул бўлган маҳсулотни танлаб олишларига қулайлик яратиш мақсадларига қаратилгандир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Fd_zrjfGpAQ" title="“Maktab bozorlari” aholi uchun yana bir qulaylik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА