Маҳаллалар – ислоҳотлар жараёнида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида учрашув ташкил этилди.
Тадбир «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш масалаларига эътибор қаратилди.
Тадбирда Нукус шаҳри маҳаллалари раислари, фаол нуронийлар ва кўчабошилар иштирок этди. Шунингдек, мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан мавзу юзасидан маърузалар қилинди.
[gallery-28748]
Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикасида маҳалла институтини мустаҳкамлаш, аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 8 октябрдаги “Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллаларни аҳолининг яшаши ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Қорақалпоғистон Республикасининг 16 та туманидан “Янги Ўзбекистон қиёфаси”га кирадиган 32 та маҳалла танлаб олинди. Ушбу маҳаллаларнинг инфраструктурасини яхшилаш учун республика бюджетидан 5 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Шу билан бирга, камбағаллик даражаси юқори бўлган 90 та маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбир давомида ислоҳотлар ва янгиланишларни акс эттирувчи ижтимоий видеороликлар намойиш этилди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА